Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантинда ёш болаларнинг ота-онасига меҳнат таътили бериш тартиби тасдиқланди
30.03.2020 10:33,  
427

“Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида“ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3227, 28.03.2020 й.).

Низомга кўра, меҳнат таътили карантин даврида боғчалар ва мактаблар фаолияти тўхтатилган даврда боғча тарбияланувчисининг ва мактаблар 1-4-синф ўқувчиларининг ота-она (уларнинг ўрнини босувчи шахс, васий, ҳомий)сига берилади.

МАВЗУГА ДОИР: Карантин даврида «боғча пули» нима бўлади? Болага қараш учун ота-оналарга таътил бериладими?

Бунда, таътил ходимнинг хоҳшига кўра, таътиллар жадвалидан қатъий назар берилади (биринчи иш йили учун 6 ой ишлаган бўлиш шарт эмас).

Агар ходим боғча ёки мактаб фаолияти тўхтатилишидан олдин меҳнат таътилини олган бўлса ёки меҳнат таътили олишни хоҳламаса унинг розилиги билан қуйидагилар амалга оширилиши мумкин:

– масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш;

– иш ҳақи сақланмаган таътил бериш.

Иш берувчи ходимдан меҳнат таътилига чиқиши ҳақида ариза олган куни таътилнинг бошланиши ва тугаш санасини кўрсатган ҳолда буйруқ чиқаради.

Таълим муассасаларида карантин давом этиши муносабати билан меҳнат таътили тугаган кун ишга чиқишни иложи бўлмаганда, ходим иш берувчи номига қуйидаги мазмундаги аризани юборади:

– муддати ва бошланиш санаси кўрсатилган иш ҳақи сақланмаган таътил олиш бўйича;

– масофавий иш усули, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш бўйича.

Иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб иш ҳақи сақланмаган таътил беришга мажбур, Меҳнат кодексида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар карантин даврида татбиқ қилинмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан