Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантиндан кейин Хитойда ажрашишлар сони ортди
1.04.2020 17:39,  
1480

Аввал хабар қилганимиздек, Хитойда коронавирус билан оғриган беморларнинг аксарияти тузалиб бўлди ва шу сабабли ҳукумат карантин қоидаларини аста-секин бекор қилмоқда.

Март ойида Хитой марказида жойлашган Сиан шаҳри ҳамда Сичуан вилоятидаги Дажоу шаҳарларида рекорд даражадаги ажрашишлар қайд этилган. Ҳунан вилоятидаги Мило шаҳридаги "амалдорларда сув ичишга ҳам вақт йўқ" чунки жуда кўп жуфтликлар ажрашиш учун ариза берган.

"Ҳаётдаги арзимас нарсалар можароларнинг авж олишига олиб келди ва алоқа ёмонлиги ҳар кимнинг никоҳдан кўнгли қолиб, ажрашишга қарор қилди", - дейди шаҳар рўйхатга олиш маркази директори Йи Сяоян.

Шанхайлик адвокат Стив Лининг сўзларига кўра, март ойида ажрим учун аризалар сони 25 %га ошган.

Хитойнинг ажралиш даражаси 2003 йилда қонунлар либераллаштирилган пайтдан бери барқарор равишда ўсиб бормоқда. Ўша йили 1,3 миллиондан ортиқ жуфтликлар ажрашишди ва уларнинг сони 15 йил давомида аста-секин ўсиб, 2018 йилда 4,5 миллионга этди, дея хабар беради Фуқаролик ишлари вазирлиги. Ўтган йили 4,15 миллион хитойлик жуфтлик ҳаётларини алоҳида давом эттиришга қарор қилди.

Хитой ҳукумати аксинча, яъни карантин туғилишлар сони ортишига ва бу орқали 1949 йилда ХХР ташкил топганидан бери рекорд даражадаги пасайган туғилишларни тугатишга олиб келади деб кутган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан