Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантиндан сўнг ҳам санитария қоидаларига амал қилмаганлик учун жавобгарлик бўладими?
7.05.2020 18:56,  
458

АОКА штабига фуқаролардан келиб тушаётган саволлар бўйича Адлия вазири матбуот котиби Севара Ўринбаева жавоб бермоқда.

Савол: Карантин тугагандан сўнг корхона, ташкилотлар, жамоат жойларида фуқаролар томонидан санитария-гигиена қоидаларга риоя қилиш давом этади, деб эшитдим. Айтинг-чи, карантиндан сўнг жамоат жойларида санитария-гигиена қоидаларга риоя қилмаган фуқароларга қандайдир жарима ёки интизомий жазо қўллаш амалиёти давом этадими?

Жавоб: Карантин тугагандан сўнг ҳам санитария- гигиена қоидаларига амал қилмаганлик учун жавобгарлик қўлланилади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 53-моддасида белгиланган маъмурий жавобгарлик карантиндан қатьи назар амал қилади. Ушбу моддага кўра, санитария қонун ҳужжатларини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунингдек, жорий йилнинг 5 май куни ўтказилган видеоселекторда Президентимиз “Эпидемиологик вазият яхшилангани сари чекловларни бекор қилишни давом эттирамиз. Аксинча, вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тиклаймиз”, – деди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан