Карантиндан сўнг ҳувуллаб қолган Лондон (фотожамланма)

Карантиндан сўнг ҳувуллаб қолган Лондон (фотожамланма)

Hannah McKay/Reuters

Сўнгги маълумотларга кўра, Буюк Британияда коронавирус инфекциясини юқтириб олганлар сони 8 мингдан ошиб кетди. Пандемия натижасида вафот этганлар 422 нафарни ташкил қилмоқда.

Hannah McKay/Reuters

Шу сабабли, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон 23 март, душанба куни мамлакатда яқин уч ҳафталик муддатда қатъий карантин чоралари ўрнатилганини эълон қилди.

Hannah McKay/Reuters

Мамлакат аҳолисига уйда қолишга буйруқ берилди, фақат зарурий ҳолларда – озиқ-овқат, тиббий ёрдам, спорт билан шуғулланиш (кунига кўпи билан бир марта) ва уйдан туриб ишлаш мумкин бўлмаганда ишга бориш учун кўчага чиқишга рухсат этилади.

Hannah McKay/Reuters

Озиқ-овқат ва асосий эҳтиёт молларини сотадиган дўконлардан бошқа барча савдо нуқталари, ижтимоий объектлар, спорт майдонлари ва барча диний ибодатхоналар ёпилди. Кўчада икки кишидан кўп одам тўпланадиган ҳар қандай йиғилишлар тақиқланди.

Hannah McKay/Reuters

Полицияга ушбу қоидаларга амал қилмаганларга жарима солиш кўрсатмаси берилган.

Hannah McKay/Reuters

Буюк Британияда шу пайтгача тинчлик даврида бундай қонунлар қабул қилинмаган.

Hannah McKay/Reuters
Hannah McKay/Reuters
Hannah McKay/Reuters
Hannah McKay/Reuters