Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Каримованинг 240 миллион долларлик кўчмас мулки топилди
14.03.2023 09:08,  
97

Freedom For Eurasia ташкилоти ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг биринчи президентининг қизи Гулнора Каримова 240 миллион долларлик кўчмас мулк сотиб олган.

Каримова Буюк Британия, Гибралтар ва Виржиния оролларида рўйхатдан ўтган бухгалтерия фирмалари орқали ҳаракат қилган.

Қидирув натижасида, Буюк Британия, Швейцария, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари ва Гонконгда сотиб олинган камида 14 та мулк топилди.

Ҳисоботда Каримованинг Британиядаги қиймати 50 миллион фунт стерлингга тенг бўлган бешта мулки, жумладан Букингем саройи яқинидаги Вестминстер ҳудудидаги учта квартираси, битта қаср ва яна битта уйи борлиги айтилади.

Вестминстердаги иккита квартира 2013 йилда, Каримовнинг қизи ҳибсга олинишидан олдин сотилган. Мулкнинг қолган қисми 2017 йилда Буюк Британия ҳукумати томонидан музлатилган.

Ҳисоботда Каримованинг иккита ширкати – Panally ва Odenton Management алоҳида қайд этилган. Қайд этилишича, уларга 2010 йилда 33 миллион фунт стерлингга шахсий самолёт сотиб олиш учун компания яратиш ёки сотиб олишни режалаштирган "SH Landes LLP" томонидан бухгалтерия хизматлари кўрсатилган.

Freedom For Eurasia ҳисоботида, шунингдек, Лондон ва Виржиния оролларида жойлашган "Panally" ва "Odenton Management"  - "SH Landes LLP" томонидан хизмат кўрсатадиган фирмалар аниқланган. 2010 йилда фирма Гулнора Каримова учун лайнерни 33 миллион фунтга сотиб олишни режалаштирган эди.

Расмий ҳужжатларда Каримованинг собиқ турмуш ўртоғи Рустам Мадумаров ушбу компанияларнинг бенефициарлари сифатида кўрсатилган. "SH Landes LLP"нинг айтишича, Мадумаровнинг бойлиги қисман Ўзбекистон мобил алоқа компанияси "Uzdonrobita" ҳисобидан олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан