Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Картадан доллар ечишда комиссия ўрнатилиши кутилмоқда
28.07.2022 19:55,  
97

Сўнгги кунларда бир нечта банкларда пластик картадан АҚШ доллари ечиб олишда комиссия жорий қилингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Айтилишича, бунга валютага бўлган талаб ошиб кетгани сабаб бўлмоқда ва вақтинчалик чора сифатида айрим банклар комиссия жорий қилмоқда.

СберкассаУз банкларда чет эл валютасини нақдлаштириш учун жорий қилинаётган комиссия тўловларини ўрганди.

Таъкидлаш керакки, бу ўринда гап банкларнинг ўзлари томонидан эмиссия қилинган халқаро карталар учун ундириладиган комиссия тўловлари ҳақида бормоқда. Чунки шу кунга қадар банкларда бунинг учун ҳақ олинмаган. Бошқа банк карталаридан валюта нақдлаштирилганда эса 1 фоиздан бошлаб комиссия тўловлари ундириб келинган.

Демак, ҳозирча картадаги долларни ЎзСҚБ, Халқ банки, Ҳамкорбанк, ОФБ, Микрокредитбанк, Азия Альянс банк, Анорбанк ва ҚҚБда нақдлаштириш бепул. Яна бир бор таъкидлаймиз, бунда карталар ушбу банкларнинг ўзида эмиссия қилинган бўлиши лозим.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан