Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Катта дубулға” мусобақасининг биринчи кунида терма жамоамиз учта медални қўлга киритди
2.04.2022 13:24,  
94

Анталия шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси бошланди. Мусобақанинг биринчи куни терма жамоамиз учун муваффақиятли ўтди, полвонларимиз учта медални қўлга киритди.

Туркиянинг сайёҳлик пойтахти, деб эътироф этилувчи Анталия шаҳри “Катта дубулға” мусобақасига иккинчи бор мезбонлик қилмоқда. Биринчи турнир 2021 йил ўтказилган

Халқаро дюдо федерацияси (IJF) тақвим режасидан жой олган нуфузли мусобақада дунёнинг олтмишдан ортиқ мамлакатидан келган энг кучли спортчилар ғолиблик учун курашмоқда. 

Ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони Дилшодбек Баратов (60 кг.) терма жамоамизга дастлабки медални туҳфа этди. 

Бронза медали учун грузиялик Жаба Папинашвилига қарши татамига чиққан Дилшодбек чиройли кураши ва иродаси билан номдор рақибини мағлуб этди. Шу тариқа Дилшодбек Баратов фаолиятида илк бор IJF таснифидаги мусобақа шоҳсупага кўтарилди. Бундан ташқари дзюдочимиз 500 рейтинг очкосига эга бўлди.

Диёра Келдиёрова -52 килограмм вазн тоифасида кумуш медаль соҳибасига айланди. Финалгача бўлган йўлни муваффақиятли босиб ўтган самарқандлик вакиламиз ҳал қилувчи беллашувда венгриялик Река Пуппга имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу муваффақият спортчимизга жаҳон рейтинги учун 700 очко тақдим қилади.

Яна бир вакилимиз  Сардор Нуриллаев (-66 кг) ҳам бронза медали учун баҳсда ғалаба қозонди. Мўғулистонлик тажрибали Басху Ёндонперенлеига қарши татамига чиққан Сардор оғритиш усули билан рақибини муддатидан аввал мағлубиятга учратди. Шу тариқа у ўз ҳисобига 500 рейтинг очкосини қўшиб қўйиш баробарида делегациямиз ҳисобига мусобақадаги учинчи медални тақдим қилди.

“Катта дубулға” мусобақаси 3 апрель куни якунланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан