Кеча дунёда 1,65 миллиондан зиёд кишида коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу 1 мартга нисбатан қарийб 100 мингта кўп кўрсаткичдир.
Энг юқори кунлик ҳолатлар қуйидаги мамлакатларда қайд этилди:
Германия — 200 минг,
Жанубий Корея — 199 минг,
Вьетнам — 152 минг,
Россия — 96 минг,
Япония — 72 минг,
АҚШ — 58 минг,
Франция — 57 минг,
Туркия — 56 минг,
Нидерландия — 48 минг,
Буюк Британия — 45 минг,
Индонезия — 41 минг,
Австралия — 40 минг.