Кеча Ўзбекистонда 492 кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди

Кеча Ўзбекистонда 492 кишида коронавирус аниқланди, 4 бемор вафот этди

Шу йилнинг 24 июль куни мамлакатимизда 492 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида, Жиззах, Қашқадарё ва Наманган  вилоятларида 1 нафардан, жами 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Андижон, Сирдарё, Навоий, Наманган ҳамда Сурхондарё вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида жами 323 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 19 360 нафар бемордан 10 472 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 54 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 782 нафар бемордан 138 нафари оғир, 40 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 67 298 нафар, стационар карантинда эса 25 802 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.