ССВ ахборот хизмати бу ҳақда маълум қилди.
Қайд этилишича, янги касалланиш (+12) ҳолатларининг 1 таси — Самарқанд, 11 таси — Тошкент шаҳрида аниқланган.
Шунингдек, кеча ҳудудларда 48 нафар бемор тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этаётгани айтилади.
Маълумот учун, кеча Ўзбекистонда 2 кишида пневмония аниқланди.