Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кекс ейиш мусобақасида 23 ёшли қиз вафот этди
17.02.2020 14:57,  
838

Ҳодиса 15 февраль куни Москванинг Killfish барида юз берди.

Ширинлик ейиш мусобақасида 23 ёшли қиз бирданига бир нечта кексни еб кўрмоқчи бўлган, аммо бўғилиб ўлган. Етиб келган шифокорлар унинг ўлимини тасдиқлашган.

"Қиз дўстлар билан барга дам олиш учун келганди, мусобақа учун эмас. Дастлаб ташриф буюрган қиз мусобақада қатнашишни истамади, аммо кўп ўтмай у рози бўлди. Танловдан сўнг у ўзини ёмон ҳис қилиб йиқилди, одамлар сунъий нафас олиш билан ёрдам кўрсатиб, тез ёрдам чақиришди", - деди маъмур РЕН ТВга.

Кейинчалик марҳумнинг юрак хасталигига чалинганлиги маълум бўлди.

Ўлим факти бўйича текширувни пойтахт Тергов қўмитаси олиб боради.

"Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматларни тақдим этиш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан