Кекса отасини турткилаган фарзанд аниқланди (видео)

Кекса отасини турткилаган фарзанд аниқланди (видео)

Screenshot

Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс ёши кекса инсонни ҳақоратлаб, уни турткилаётган  видео кенг тарқалди. Кўринишидан бемор бўлган отахонни қўли билан турткилаб, унга тазйиқ ўтказаётган ўрта ёшдаги эркак кишини кўриш мумкин.
 
Ички ишлар органи суриштирув ишларини олиб бориб, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Баҳор маҳалласи, Машъал кўчасида яшовчи фуқаро Абдуллаев Маҳмуджон Ваҳобович ўзининг 87 ёшли отасига нисбатан шундай ҳаракатларни содир этганлигини аниқлади.
 
Ушбу ҳолатни тасвирга олган отанинг бошқа ўгай ўғли, видеони ижтимоий тармоққа тарқатиб юборган. 
 
Ушбу хатти-ҳаракатларидан Абдуллаев Маҳмуджон отасидан узр сўраб, уни яхши кўришини маълум қилган ва ота уни кечирган.
 
Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органлари томонидан керакли ҳужжатлар расмийлаштирилган.