Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Келажак двигатели қандай бўлади?
26.02.2016 08:56,  
223

Бироқ анъанавий мотор талай ўзгаришларга учрайди. Ford  компаниясининг EcoBoost двигатели шундай такомиллашган агрегатдир, деб ёзади carzone.uz сайти.

Двигателларнинг энг нуфузли танлови International Engine of the Year ҳисобланади. Унда 35 мамлакатдан келган автомобиль соҳаси мутахассислари баҳо беришади ва натижалар Штутгартдаги Engine Expo эълон қилинади. Бир литрли EcoBoost амалга киритилганидан бери ушбу танловда уч марта ғолиб бўлди. Ундан ташқари 13 турдаги совринларга лойиқ топилди. Шунингдек, АҚШ автобозоридаги энг яхши 10 мотор (Ward’s 10 Best Engines) сафига қўшилган илк уч цилиндрли двигатель бўлди.

Қуйида EcoBoost двигатели тўғрисида айрим маълумотларни берамиз.

Кичик ҳажмда

Аввал мотор ҳажми қанча катта (литр) бўлса, машина шунча зўр ҳисобланган. Ҳозир бу мезон амалда эмас. EcoBoost қуввати 100дан 140 от кучигача. Ҳажми эса — 999 см3. Ҳатто 1 литр ҳам эмас!

Цилиндрлар кам

Қатор-қатор V12лар даври ўтди. Борини тежаш истаги ва экологик талаблар цилиндрлар сонини камайтиришга ундамоқда. Илгари уч цилиндрни пуфлама қайиқларда учратган бўлсак, энди деярли барча мини-автомобилларда кўрамиз. Fordнинг EcoBoostи уч йил кетма-кет “Йил двигатели” унвонини олишига унинг уч цилиндрли эканлиги ҳеч тўсқинлик қилгани йўқ. Ниссан шу йилнинг ёзида намойиш қилган ZEOD RC болидининг мотори ҳам 3 цилиндрли ва 1,5 литрли. Шунга қарамасдан 400 отнинг кучи бор. Тўғри, бу ерда гибрид агрегат роли ҳам бор.

Ўлчами кичраяди

Азалдан двигател машинанинг энг оғир қисмларидан бири бўлиб келган. Аммо EcoBoost 97 кг, Ниссаннинг ZEOD RC двигатели эса 40 кг. Иккала мотор ҳам самолётнинг юкхона бўлмасига жойлашади, ҳаттоки рюкзакка сиғади. Двигатель кичрайгани сари автомобиль дизайнерлари фантазиясига эрк беради, чунки кичик моторчани исталган жойга, борингки, салондаги қутига ҳам жойлаш мумкин-да.

Ҳарорати ошади

Моторнинг қуввати ортгани сари ҳарорати ҳам ортади. Ҳозирги замон моторларининг ҳарорати 80-йилларникидан 30 фоизга юқорироқ. Бу ҳол мойга талабни кескин оширади. Айниқса, шаҳар ичида ҳайдайдиганлар буни ҳисобга олиши шарт, чунки светофорларда тўхтаганида мотор салт ишлайди.

Тез қизийди

Тезроқ қизимаса моторнинг ўзига ҳам, чўнтакка ҳам, борингки, табиатга ҳам зарар етказади (тутуни ҳавони булғайди). Ford бундан қутулиш учун EcoBoostни ўзига хос ишлаган. Материал сифатида иссиқлик ўтказувчи чўян ишлатилган; кўп контурли совутиш тизими яратилган; блок каллагига чиқариш коллектори ўрнатилган: энди чиқариб ташланувчи газлар ҳам моторни қизитади.

Ёнилғи сифатига талаб кучаяди

140 от кучига эга бу двигателчанинг бошқаларидан афзаллиги газ тақсимлаш фазасининг ростланувчанлиги (регулировка), турбодамлаш функциялари туфайлидир. Албатта, бу тушуниш қийин атамалар мазмунини англаш шарт эмас, аммо эсда тутиш керакки, бу мураккаб тизим сифатли ёнилғини инжиқларча талаб қилади. Шунинг учун барча мамлакатларда ҳам бу мотор учрайвермайди.

Smart-двигатель

Двигателдаги барча тизимларнинг “мия”си бор. EcoBoostнинг мой насоси ҳам иш режимини компьютер бўйича бажаради. Бундай компьютерлашган мураккаб тизимнинг афзаллиги сарфни камайтириб кучни оширишдир. Нозик томони – мураккаб деталлардан тузилган тизим бузилиш қолиш эҳтимоли юқори.

Моторлар бир марталик

Мураккаб ва кичкина двигателни бир марта тўла таъмирлашга кетадиган пулга янги двигатель сотиб олиш мумкин, шу сабабли таъмирнинг ҳожати йўқ. EcoBoost инженерлари 400 минг км йўл юришига ишонтирмоқда, бу ўртача ҳайдовчининг 20 йилда босадиган йўлидир.

Ёнилғи сарфи камаяди

Инженерлар ёнилғи сарфини камайтириш муаммоси устида ҳамон тиришиб ётганини яхши биласиз. EcoBoost аралаш циклда ишлаганида ёнилғи сарфи 100 кмга 4,5 литр. EcoBoost “кичкина деманг бизни” хилидан. Porsche 911 Turbo русумининг ҳар бир литрига 137 от кучидан тўғри келади, аммо ҳажми бир литрга етар-етмас Ford EcoBoost 140 от кучи билан Поршедан устунроқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан