Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Келгуси ўқув йилида ОТМларга кириш имтиҳонлари қандай мураккабликда бўлиши ошкор бўлди
19.11.2019 18:13,  
1753

Давлат Тест маркази Ўзбекистонда 2020– 2021 ўқув йилида кириш имтиҳонлари қандай мураккабликда бўлишига изоҳ берди.

Маълумки янги ўқув йилида абитуриентлар 5та фандан имтиҳон топширишади. Тестнинг биринчи бўлимига 3та мажбурий фан: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари киритилган. Иккинчи бўлимда эса – ихтисослик бўйича иккита фандан саволлар киритилган бўлади.

АОКА да бўли ўтган матбуот анжуманида ДТМ мутахассислари ушбу тартиб жаҳондаги ривожланган мамлакатлар тажрибаси асосида қабул қилинганини хабар қилинди.

Масалан АҚШда 3та қўшимча фан, математика мажбурий, Жанубий Кореяда 4та фан – математика ва инглиз тили мажбурий, Россияда 3та ёки 4та фан – рус тили ва математика мажбурий, дейишди мутахассислар.

Бундан кутилган мақсад шу-ки абитуриентлар фақат ўз соҳасида чекланиб қолмасдан, бошқа муҳим ва керакли фанларни ҳам ўрганади, дунёвий билимлари қамрови кенгаяди. Келажакда– бошқа тоифадаги тестларни ҳам қўллаш режалаштирилган.

Асосий блок ва ихтисослик бўйича қўйиладиган саволлар мурккаблиги турлича бўлади. Мажбурий фанлар блокида саволлар осонроқ бўлиши мумкин. Ихтисослик бўйича саволлар мураккаброқ бўлади.

Шунингдек, балл беришда ҳам мажбурий фанлар бўйича ҳар бир саволга 2,1 балл ва жами 94,5 балл берилади. Ихтисослик бўйича 2та фандан 3,1 баллдан берилади ва жами 186 балл берилади. Бунда абитуриент 280,5 баллни ташкил қилади.

Яна бир янгилик, шу пайтгача Ўзбекистонда тест саволлари очиқланмас эди, энди бўлса ўтган мавсумда фойдаланилган саволлар нашрдан босиб чиқарилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан