Келгуси йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

Келгуси йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

2022 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорлари оширилади. Бу ҳақда Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган 2022 йил учун давлат бюджети лойиҳасида маълум қилинди.

Қайд этилишича, келгуси йилда давлат қарзларини сўндириш харажатлари 10 трлн сўмдан ортиқ, шу жумладан, давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича фоиз тўловлари учун харажатлар 4 трлн сўмдан ортиқ бўлиши кутилмоқда.

Шунингдек, 2022 йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақалар миқдорларини ва айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатларга 11,7 трлн сўм йўналтирилади.

Пенсия жамғармасига трансфертлар учун 14 трлн сўм, таълим кредитларини молиялаштиришга 1 трлн сўм, Давлат тиббиёт суғуртаси жамғармаси харажатлари учун 600 млрд сўм ажратилиши кўзда тутилган.