Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Келинг, таслим бўлмайлик, бирдамлигимизни йўқотмайлик. Шундагина мустақиллигимизни сақлаймиз — Нурсултон Назарбоев
8.04.2020 09:40,  
383

Қозоғистон Республикаси биринчи президенти – Елбаси Нурсултон Назарбоев «Егемен Қазақстан» газетасида чоп этилган мақоласида Қозоғистон халқига, шу жумладан, зиёлилар, ёш авлод ва тадбиркорларга мурожаат қилди, деб хабар беради Kazinform.

Елбаси мақоласида бугунги кунда бутун дунё нотинч бўлиб, миллат саломатлигига хавф таҳдид қилаётган бир пайтда Қозоғистон халқини сабр-тоқатли бўлишга чақирди. 

«Ҳозирги Қозоғистонни Совет Иттифоқи парчаланган 1990-йиллардаги Қозоғистон билан таққослаб бўлмайди. Ҳозиргидек қийин кунлар учун, келажак авлодлар учун тўпланган Миллий фондимизда ва олтин-валюта фондида 90 миллиард доллар бор. Бу ўз навбатида, ундан оқилона фойдаланиш орқали бугунги қийинчиликларни енгиш учун кенг имконият яратади», - деди Нурсултон Назарбоев. 

Елбаси мақоласида зиёлилар ва ёш авлодга, шунингдек, тадбиркорларга алоҳида мурожаат қилди. 

«Мен авваламбор катта авлод ва зиёлиларга мурожаат қилмоқчиман: халқни бирдамликка, яхшиликка, хайрли ишларга, соғлом турмуш тарзига чорланг. Ёшларни ишлашга, маълумот олишга, илғор бўлишга ўргатинг. Келгуси авлодлар олдидаги масъулият бизни шундай йўл тутишга мажбур қилади. Ёш авлодга айтаман: сиз мустақил юртда туғилиб-ўсдингиз. Сизлар – юрт таянчисизлар. Катта авлод сиз учун қўлидан келганини қилди ва энди меҳнат қилиш навбатида – сизда. Ёмон одатлардан қочинг ва яхшилик қилишга интилинг. Катталарни ҳурмат қилинг, кичикларни иззат қилинг, бир-бирингиз билан дўст бўлинг. Тадбиркорларга айтмоқчиман: мустақиллик туфайли сиз ўз бизнесингизни шакллантирдингиз, бойлик орттирдингиз. Энди «Мен ўз юртимга нима бердим?» деб ўзингизга ҳисоб бериш вақти келди», - деди Назарбоев. 

Нурсултон Назарбоев ўз илтимосига биноан, ватандошларига молиявий ва моддий ёрдам бераётган тадбиркорлар кўплигини қайд этиб, ушбу уйғун жараён ва эзгу иш давом этишига умид билдирди. 

«Биз бирлиги мустаҳкам юртмиз. Мен доимо халқим билан бирга бўлганман ва бу сафар ҳам мен сизлар биланман. Биз биргамиз. Келинг, таслим бўлмайлик, бирдамлигимизни йўқотмайлик. Шундагина биз муқаддас мустақиллигимизни сақлаб, муносиб равишда Қозоғистонни Абадий мамлакат қила оламиз», - деди Елбаси.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан