Россия Ички ишлар вазирлиги наркотиклар айланмаси назорати бўйича Кемерово шаҳри бошқармасига Рудничний районидаги бир аёл тақиқланган моддалар савдоси билан шуғулланаётганлиги ҳақида тезкор хабар келиб тушди. Зарурий тезкор қидирув тадбирларини олиб борган полициячилар гумонланувчининг уйида наша етиштирилаётган яширин лаборатория борлигини аниқлашди.
Текширувлар давомида аёлнинг квартирасидаги битта шкаф ортида махсус хона мавжудлиги маълум бўлди. хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, мазкур ёпиқ жойда наша етиштириш учун барча шароитлар муҳайё қилинган экан! Яъни, хонадон бекаси у ерни ёритиш ва шамоллатиш, ўсимликни қўшимча озиқлантириш тизимларини яратган эди.
Аёлнинг квартирасидан умумий ҳисобда 15та хумча тўла наша чиқди. Бундан ташқари, тезкор ходимлар у ердан марихуана, гашиш, шунингдек, таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси мавжуд бўлган галлюциноген қўзиқоринлар ва бошқа наркотик моддаларни ҳам олишди. Нашафурушнинг уйида нашани уй шароитида етиштиришга бағишланган махсус адабиётлар, ўғитлар, туваклар ва тупроқ ҳам топилди.
Аввал ҳам судланишга улгурган бу аёлнинг устидан айни пайтда жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.