Kenzo бренди асосчиси COVID-19’дан вафот этди

Kenzo бренди асосчиси COVID-19’дан вафот этди

Кензо Такада. Фото: Jacques Brinon / AP

Моделер Кензо Такада 81 ёшида коронавирусдан вафот этди. Япониялик дизайнер ва мода уйи асосчиси Кензо 4 октабр, якшанба куни Франциянинг Нейи-сюр-Сен коммунасидаги касалхонада вафот этди.

Такада 1939 йил 27 февралда Япониянинг Ҳёго префектурасида туғилган. У Токиодаги Bunka Gakuen мода мактабида таҳсил олган ва 1965 йилда Францияга кўчиб ўтган.

Kenzo бренди 1970 йилда Такада томонидан асос солинган. У Парижда Jungli Jap деб номланган биринчи бутикини очди. У ерда дизайнер ўзининг биринчи мода намойиши ўтказган. Кейинги йили у Нью-Йорк ва Токиода ўз коллекциясини тақдим этди.

1983 йилдан бери Такада эркаклар модаси билан шуғулланади. Беш йил ўтгач, Кензо болалар кийимлари ва уй-рўзғор буюмларининг биринчи қаторини, бир йилдан сўнг парфюмерия маҳсулотларини ишлаб чиқарди.

1993 йилда Кензо ўз брендини LVMH концернига сотди ва олти йилдан сўнг у мода уйидан чиқиб, муаллифлик лойиҳаларини бошлади. 2004 йилда Такада Gokan Kobo брендини ишга туширди, дастурхон, аксессуарлар ва уй жиҳозларини яратди.

2016 йилда Такада Франция фахрий легиони кавалери ордени билан тақдирланди.