Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кескин совиб кетиши кутилаётган Ўзбекистон, ҳокимларга «аталган» кун ва бошқа муҳим хабарлар
16.11.2019 21:59,  
559

16 ноябрь куни юз берган воқеа-ҳодисалар ҳамда янгиликларнинг энг муҳимлари ва энг саралари билан Sof.uz дайжестида таништирамиз.

Фарғона вилояти ҳокими “ўртоқ полковник”ка тадбиркорнинг соқоли ва сочини қирдиришни буюрдими? (видео)

Ижтимоий тармоқда Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевникига ўхшаш овоз эгасининг аудиоси тарқалди. Унда амалдорнинг тадбиркорни сўроқ қилиши ва қандайдир лойиҳани рад этиши, залдан чиқариб юбориши ва "ўртоқ полковник"дан унинг соқоли ва сочини яхшилаб қирдиришни буюриши муҳрланган.

Батафсил: https://sof.uz/4m7

Тўққиз ёшли болакай тез орада бакалавр дипломига эга бўлади

Белгиялик 9 ёшли вундеркинд тез орада электротехника бўйича бакалавр дипломига эга бўлади.

Батафсил: https://sof.uz/zio

​Мутахассис: Ноябрнинг охирги кунлари жуда ҳам совуқ бўлиши кутилмоқда

Ноябрь ойининг учинчи ўн кунлиги бошлари республика ҳудудларида жуда ҳам совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Батафсил: https://sof.uz/hhd

Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбековга қўнғироқ қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 ноябрь куни Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

Батафсил: https://sof.uz/m3jm

Шуҳрат Ғаниевнинг тадбиркорнинг соқоли ва сочини қирдиришни буюргани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаммаджон Обидов вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг тадбиркорнинг соқоли ва сочини қирдиришни буюргани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Батафсил: https://sof.uz/4n0

Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчиларга эслатма берди

Қоидага кўра, чапга ёки ўнгга бурилаётган ҳайдовчи кесишаётган йўлнинг қатнов қисмидан ўтаётган пиёда(лар)га, шунингдек, велосипед йўлкасидан йўлни кесиб ўтаётган велосипедчи(лар)га йўл бериши керак.

Батафсил: https://sof.uz/oz0

«Шундай қилишим мумкинки, қўшниларинг кўришишга уялади» – Тошкент шаҳар ҳокимининг журналистларга таҳдиди аудиоси тарқалди (видео)

Интернетда Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг журналистларга таҳдид қилгани аудиоси тарқалди.

Батафсил: https://sof.uz/post/shunday-qilishim-mumkinki

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан