Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Kia Россияда савдони тўхтатиши мумкин
25.10.2022 21:21,  
36

Жанубий Кореянинг KiaCorp хорижлик автомобиль гигантларининг охиргиси бўлиб, энг ёмон ҳолатда қандай қилиб Россия бозорини бутунлай тарк этиш ва сотишдан кейинги хизматни сақлаб қолган ҳолда савдони тўхтатиш ҳақида ўйламоқчи. Бу ҳақда компания ижрочи вице-президенти Ву-Чун Чу баёнотига таяниб, Bloomberg ёзмоқда.

Топ-менежернинг сўзларига кўра, Kia сотувининг асосий салбий омилларидан бири келгуси йилда Россиядаги ўзгарувчанлик бўлиши мумкин ва мамлакатдаги автомобиль бозори бир қанча вақт ўтиб бутунлай "қулаб тушиши" мумкин.

"Биз фақат сотувдан кейинги хизматни тарк этишни кўриб чиқмоқдамиз, чунки принципиал жиҳатдан биз энди Россияга етказиб бера олмаймиз", деди топ-менежер.

Samsung Securities Co маълумотларига кўра, Kia ўтган йили бозор улуши 12 фоизни ташкил этган ҳолда Россияда энг машҳур автомобиль бренди бўйича иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, маҳаллий АвтоВАЗдан кейин иккинчи ўринда туради. Агентлик таъкидлашича, Россия бозорида Kia сотилиши жорий йилнинг сентябрь ойига қадар дунё бўйича 4,1 фоизга нисбатан деярли 65 фоизга камайди.

Kia'нинг бош компанияси Hyundai Motor'га тегишли Санкт-Петербургдаги йилига 200 минг автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга завод Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери санкциялар ва таъминот занжирлари узилиши туфайли ишламай қолган. 18 октябрь куни концерн заводни сотиш ҳақида ўйлаётгани маълум бўлди, чунки у энди мамлакатда "нормал молиявий фаолиятни амалга ошира олмайди".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан