2022 йилнинг январь - сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида кичик тадбиркорлик субъектларининг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 24538,1 миллиард сўмни ташкил этди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, бу 2021 йилнинг январь-сентябри ойларига нисбатан ўсиш суръати 101,1 фоизга тенглигини кўрсатади.
Кичик тадбиркорлик субъектларининг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг январь-сентябрида 16906,9 млрд. сўмни, 2021 йилнинг январь-сентябрида эса 21101,4 млрд. сўмни ташкил қилган.