Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Киев мэри Виталий Кличко янги мурожаат билан чиқди
21.03.2022 20:59,  
230

Украина пойтахти Киевда бугун, 21 март куни соат 20:00 дан эътиборан комендантлик соати кучга киради ва у 23 март соат 07:00 га қадар давом этади. Бу ҳақда шаҳар мэри Виталий Кличко маълум қилди. 

Комендантлик соати кучга кирган даврда дўконлар, дорихоналар, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва корхоналар ҳам ёпиқ қолади. Украина пойтахти бўйлаб фақат махсус рухсатномага эга автомобиллар ҳаракатланиши мумкин. 

Россия билан уруш бошланганидан кейин Украина пойтахтида ҳар куни соат 20:00 дан 07:00 гача комендантлик соати жорий қилинган. 

Аввалроқ, 15 март куни Киевда 36 соатлик комендантлик соати эълон қилинган эди. 

Россия ҳарбийларининг 21 мартга ўтар кечаси Киевдаги савдо марказига уюштирган ҳужуми натижасида камида 8 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан