Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Киев Теҳрондаги ҳалокатга рус ракеталари сабаб бўлиши мумкинлигини билдирди
9.01.2020 18:13,  
741

8 январь куни эрталаб “Украина халқаро авиалиниялари” компаниясига қарашли самолёт Теҳрондаги Имом Хумайний аэропортидан кўтарилгандан сўнг қулаб тушган эди.

Ҳалокат муносабати билан Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилиш ўтказди.

Ҳалокат сабабларини ўрганувчи украин комиссияси самолёт қулаган жойдан Россиянинг “Тор” зенит ракета мажмуаси парчаларини қидирмоқчи. Бу ҳақда кенгаш котиби Алексей Даниловнинг баёнотига таяниб Интерфакс хабар бермоқда.

Котиб сўзларига кўра, ҳозирда Украина томони келгусида барча масалаларда ҳамкорлик қилиш бўйича Теҳрон билан дипломатик музокаралар олиб бормоқда.

Ўз навбатида Эрон томони ҳам авиаҳалокат текширувларида украиналиклар эркин қатнаша олишини билдирган.

Эрон фуқаро авиацияси ташкилоти раҳбари Али Обидзода Mehr агентлигига берган интервьюсида украиналиклар авиаҳалокат текширувларида эркин қатнаша олишини, бироқ самолёт қора қутиси ишлаб чиқарувчилар [Американинг Boeing компанияси] ва Америка томонига берилмаслигини маълум қилган.

Даниловнинг қайд этишича, “Тор” ЗРМ томонидан қулатилиши эҳтимолий вариантлардан биридир. Шунингдек, авиаҳалокатга теракт, техник носозлик сабаб двигател портлаши каби вариантлар ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Ғарб разветкасининг дастлабки баҳосига кўра, самолёт техник носозликка учраган ва ракета билан уриб туширилмаган.

Мавзуга доир: Қозоғистонда авиафалокат: 14 киши вафот этди (видео)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан