Ким Чен Ин Шимолий Кореяни аянчли очарчилик кутаётганини ошкор қилди

Ким Чен Ин Шимолий Кореяни аянчли очарчилик кутаётганини ошкор қилди

КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея Меҳнат  партияси Марказий қўмитасининг пленумида нутқ сўзлар экан, мамлакатга аянчли очарчилик хавф солаётгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда «Нодон Синмун» газетасига асосланиб, Япониянинг NHK телеканали эфирида хабар берилган. 

«Ўтган йилги тайфун оқибатлари туфайли ғалла етиштириш режаси бажарилмади ва шу сабабли, ҳозирги пайтда аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашда кескин муаммолар мавжуд», - дейилади Шимолий Корея раҳбари тилидан.

Ким Чен Инга кўра, коронавирус туфайли КХДРда жорий қилинган карантин чораларининг узайтирилиши «аҳолини кийим-кечак, озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлаш учун курашнинг чўзилишига олиб келди».

Эслатиб ўтамиз, ўтган асрнинг 90-йилларидаги иқтисоий инқироз ҳам мамлакатда қаттиқ очарчиликка сабаб бўлганди.