Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ким Чен Ин вафот этса ўрнига ким раҳбар бўлади?
26.04.2020 16:32,  
1452

Дунё ОАВлари, жарроҳлик амалиётидан сўнг оғир аҳволда қолаётгани айтилган Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин вафот этса ўрнига ким келиши борасида тахминлар беришни бошлади.

Биринчи рақамли номзод ҳозирча Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ёнг Жонг. Жанубий Кореядаги Сежонг институтининг халқаро алоқалар бўлими раҳбари Ченг Сенг Чанга кўра, Ким Ёнг Жонгнинг раҳбар бўлиш эҳтимоли 90 фоизни ташкил қилмоқда.

Кимлар оиласидан бўлган ва Шимолий Кореяда энг кўзга кўринган сиёсий шахслардан бири ҳисобланган Ким Ёнг Жонг, акаси билан барча хорижий сафарларда бирга бўлган.

Ундан ташқари 32 ёшли Ким Ёнг Жонг, 2018 йилда Жанубий Кореяда ташкиллаштирилган қишки олимпиада ўйинларининг очилиш маросимида КХДР номидан ташриф буюрган. Бу эса Шимолий Корея раҳбарлари орасида Сеулга келган илк инсон сифатида тарихга муҳрланган.

Жанубий Корея махфий хизматлари берган маълумотга кўра, Ким Чен Инн 2009 йилда бир қўшиқчига уйланган. Бу турмушидан 3 нафар фарзанди бор. Фақат бу болалар ҳозирча жамоатчилик олдида кўриниш бермаган. Шундай экан тахминан 10 ёш атрофида бўлган болакайларнинг иқтидорга келиши имкониятлари ҳақиқатдан узоқ кўринмоқда.

Ким Чен Иннинг 65 ёшли амакиси, Ким Понг Ил узун замон Европа давлатларида дипломат бўлиб хизмат қилган. Ўтган йилнинг октябрь ойида Кореяга қайтган ва ҳозирча кўзга кўринарли раҳбарлик лавозимига тайинланмаган.Шунингдек Ким Понг Ил узун замон ҳукмрон элитанинг ташқарисида қолган. Бу сабабли ундан фаол сиёсий ҳаёт бошлаши кутилмаяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан