Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ким Чен Иннинг югураётган хос соқчилари ҳақида қизиқарли маълумотлар
12.06.2018 14:33,  
61

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин уч линияли қўриқчиларга эга, деб хабар қилмоқда BBC. Яқинда бўлиб ўтган Жанубий ва Шимолий Корея учрашуви чоғида Ким Чен Иннинг югураётган қўриқчилари барчани таажжубда қолдирган эди. Бугун Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашуви чоғида ҳам бутун дунё яна бир марта ўша қўриқчиларни кўрди.

Ким Шимолий Кореяда бўлган вақтида, унинг атрофини қўриқчилар уч чизиқда ўраб олишади: Ким минган лимузиннинг икки ёнида югураётган қўриқчилар ва етакчининг бевосита ёнида юрадиган қўриқчилар. Етакчининг ёнида юрадиган қўриқчилар Марказий партиянинг "№6 бўлинмаси" яъни, расман, Адъюдантлар Бош бошқармаси ходимлари сифатида машҳур.

Айнан шу одамлар томонидан Кимга яқин юрадиган қўриқчилар линияси шакллантирилади. Қўриқчиларни ҳарбий хизматга чақирилган Корея халқ армияси хизматчилари орасидан саралаб олишади.

Танлов шартлари — бўй (у мамлакат етакчиси бўйи билан тенг бўлиши лозим) ва яхши кўриш қобилиятидан иборат. Шунингдек, номзодлар жисмонан чиниққан эликларини намоён этмоқлари ҳамда бехато отиш ва жанг санъати бўйича ўз иқтидорларини кўрсатишлари керак бўлади.

Шундан сўнг улар давлат хавфсизлик органлари томонидан синчиклаб текширилади: оиланинг икки авлод вакиллари тўғрисида маълумотлар ўрганилади. Адъюдантлар Бош бошқармасининг аксарият ходимлари Кимлар клани қариндошлари ёки КХДРдаги бошқа олий мартабали оилалар вакилларидан иборат.

Қўриқчи лавозимига тайинланиш тўғрисида тасдиқни олгач, номзодлар интенсив тайёрлов курсидан ўтишади. Бу курс Корея халқ армиясидаги спецназларни жанговар тайёрлаш курсини эслатади. Уларни тўппончадан фойдаланиш, маскировка методларидан фойдаланиш ва таъқибдан қочиш, шунингдек, жанг санъатига ўргатишади. Курсантлар одатда мураккаб жисмоний ва руҳий тайёргарликдан ўтадилар.

Одатда тан соқчилар етакчи атрофида периметр бўйлаб 360 градусда айлана ҳосил қилишади. Қоидага кўра, Ким Чен Иннинг олдида 3 нафардан 5 нафаргача тан соқчилар, (шу жумладан, Адъюдантлар Бош бошқармаси раҳбари ҳам) ҳаракатланади.

Иккала томонида 4 нафардан 6 нафаргача — икки томонида 2 ёки 3 нафардан тан соқчи бўлади. Орқа томонида яна 5-6 нафар қўриқчи жойлашади.

КХДРда Олий етакчи олдида фақат тан соқчиларгагина ўт очиш қуролини олиб юришга рухсат берилган.

Шундай бўлса-да, тан соқчиларнинг асосий қуроли — етакчини ўраб турган одамларни кузата олиш қобилияти ҳисобланади. Улар таҳдидни жисмоний аралашув йўли билан вақтида бартараф этишлари шарт. Адъюдантлар Бош бошқармасида 200-300 ходим мавжуд — улардан тенг ярмидан кўпи — тан соқчилардир. Қолганлари ҳайдовчи ёки техник ходим сифатида фаолият юритишади.

Олий етакчининг айрим тан соқчилари кўп йиллардан буён хизмат қилаётган бўлса-да, уларнинг кўпчилиги ушбу лавозимда 10 йилга яқин қолади.

Кимнинг атрофидаги иккинчи ва учинчи чизиқ Қўмондонлик қўриқлаш ходимларидан иборатдир. Агар Адъюдантлар Бош бошқармаси ходимлари олий етакчининг ўзини қўриқласа, Қўмондонлик қўшинлари етакчи жойлашадиган хона хавфсизлиги учун жавобгардир. Хоҳ у офис биноси бўлсин ёки чет элдаги хусусий квартира.

ОАВларда берилган маълумотларга кўра, Сингапурга Пхеньяндан учта самолёт келган, шулардан энг камида иккитасини Қўмондонлик қўриқлаш ходимлари эгаллашган.

Дунё етакчиларидан ҳеч қайси Ким Чен Ин сингари уч даражали шахсий хавфсизлик тузилмасига эга эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан