Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ким Кардашян Малика Диананинг маржонини 197,4 минг долларига сотиб олди
20.01.2023 12:03,  
36

TMZ нашри хабарига кўра, машҳур америкалик модель Ким Кардашян малика Диана фойдаланган заргарлик буюмини анчагина катта суммага сотиб олган.

Таъкидланишича, маликага тегишли маржон “The Garrard” бренди томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, у аметистлар ва олмослар билан қопланган. Мазкур заргарлик буюми аввал Нью-Йоркдаги Sotheby's уйи томонидан ҳар йили ўтказиладиган “Royal & Noble” ким ошди савдосида 150 минг АҚШ доллардан ошиққа сотилган.

Sotheby's вакилининг гувоҳлик беришича, таниқли модель Ким Кардашян мазкур маржонни кимошди савдосидан 197,4 минг АҚШ долларига сотиб олган. Қайд этилишича, малика Диана ушбу заргарлик буюмини 1987 йилда Лондонда бўлиб ўтган гала хайрияда кечасида таққан. Ўшанда “The Garrard” заргарлик компанияси ушбу заргарлик буюмини маликага қарзга ишлатиб туриш учун берган.

Бундан ташқари, малика Диананинг бақлажон рангли бахмал кўйлаги ҳам 25 йил ичида илк маротаба Sotheby's аукционига қўйилган эди.

Маълумот учун, Диана Френсис Спенсер Уелс шаҳзодаси Чарлзнинг биринчи рафиқаси, Буюк Британия тожининг меросхўри. Унинг шуҳрати унинг Англия қироллик оиласи аъзоси бўлганлиги билан боғлиқ.

Шунингдек, Кимберли Ноел Кардашиан – америкалик реалити-ТВ юлдузи, актриса, мода модели ва ишбилармон аёл.

У машҳур "Keeping with the Kardashians" реалити-шоуси чиққандан кейин дунё миқёсида шуҳрат қозонган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан