Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кимларга тўлаган ҚҚСлари қайтариб берилади?
7.03.2020 18:44,  
1184

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали regulation.gov.uz порталига Вазирлар Маҳкамасининг “Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни сотиб олишда тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш (Tax-free) тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни сотиб олишда тўланган қўшилган қиймат солиғини қайтариш (Tax-free) тизими Ўзбекистон Республикасида 2020 йил 1 июлдан жорий этилади.

Таъкидланишича, 2 ой муддатда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Ўзбекистонда товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚСни қайтариш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

“Tax-free” тизимининг Ягона электрон маълумотлар базаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда ишлаб чиқилади.

2020 йилнинг 1 июлига қадар «Uzbekistan Airports» АЖ билан биргаликда махсус қайтариш пунктларини Ўзбекистон Республикасининг халқаро аэропортларида Ўзбекистон Республикасининг давлат чегарасини ўтказиш пунктларини орқали кесиб ўтилганидан сўнг нейтрал ҳудудларда жойлаштирилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан