солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромади 1 млрд сўмдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари;
солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 млн сўмдан ошган, лекин 1 млрд сўмгача бўлган ЯТТлар.
АОС кимларга нисбатан татбиқ этилмайди?
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб кириш (импорт)ни амалга оширувчи юридик шахслар ва ЯТТларга;
акциз солиғи тўланадиган товарлар (хизматлар)ни ишлаб чиқарувчи ва фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига, башарти уларда 25 гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса;
бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахсларга;
лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсларга;
оддий ширкат ишларини юритиш ўз зиммасига юклатилган ишончли шахсга — оддий ширкат шартномаси доирасида амалга оширилаётган фаолият бўйича;
бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шахсларга, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда;
марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахсларга;
алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан пивони чакана сотиш бўйича турғун савдо шохобчаларига;
бозорларга ва савдо комплексларига;
солиқ маслаҳатчиларининг ташкилотларига;
аудиторлик ташкилотларига;
нотижорат ташкилотларига, шу жумладан бюджет ташкилотларига.