Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кимлар мол-мулк солиғидан озод этилган?
14.03.2023 15:02,  
125

Солиқ солиш объекти деб тан олинадиган мол-мулки бўлган жисмоний шахслар ва деҳқон хўжаликлари жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловчилари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган:

уй-жойлар, квартиралар, дала ҳовли иморатлари;

даромад олиш учун мўлжалланган яшаш учун мўлжалланмаган кўчмас мулк объектлари;

қурилиши тугалланмаган яшаш учун мўлжалланмаган объектлар;

кўп квартирали уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари;

бошқа иморатлар, бинолар ва иншоотлар мол-мулк солиғи объектлари ҳисобланади.

"Ўзбекистон Қаҳрамони", Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги "Шуҳрат" ордени билан тақдирланган фуқаролар;

уруш ногиронлари ва қатнашчилари;

ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналари ҳамда бева хотинлари (бева эрлари). Бева хотинларга (бева эрларга) солиқ имтиёзи фақат улар янги никоҳдан ўтмаган тақдирда берилади;

энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга;

етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар (23-ёшгача) мол-мулк солиғи тўлашдан тўлиқ озод этилган.

Қуйидаги жисмоний шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 кв.м доирасида солиқ солишдан озод қилинган:

10 нафар ва ундан ортиқ болалари бор ота-оналардан бири;

пенционерлар;

I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар.

Солиқ имтиёзлари мулкдорнинг танловига кўра фақат битта яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектига татбиқ этилади, қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар бундан мустасно.

Мол-мулк солиғидан алоҳида берилган имтиёзлар

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй‑жойлар қурилиши Дастури доирасида 2020 йил 1 июлгача шартнома имзолаган жисмоний шахслар, ипотека кредитини тўлаб бўлмагунга қадар, харид қилинган уй‑жойлар бўйича мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинган.

"2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури"ни амалга ошириш доирасида 2020 йил 1 июлгача "Ипотека банк" АТИБ, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва "Асака банк" АТБ томонидан берилган ипотека кредитини тўлаб бўлгунга қадар сотиб олинган квартиралар бўйича жисмоний шахслар (қарздорлар) мол-мулк солиғидан озод қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан