Кимларга мандарин ейиш тавсия қилинмайди

Кимларга мандарин ейиш тавсия қилинмайди

Диетолог Елена Соломатина мандаринни кимлар емасликлари кераклиги ҳақида гапириб берди:

“Мандаринни ейиш керак ва у фойдали. У ўзида жуда кўп миқдорда витаминлар, микро ва макро елементлар, антиоксидиантларни тўплаган. Шунингдек, мандарин таркибида замбуруғлар ўсишини тўхтатадиган ва бактерицид таъсир кўрсатадиган моддалар бор. Мандаринлар, айниқса, куз-қиш даврида, вирусли касалликлар тарқалган пайтда жуда ҳам фойдалидир.

Ушбу мева таркибида ошқозон шиллиқ пардасини янгилаш учун керак бўлган бета-каротин мавжуд. Мандарин ранги қанчалик ёрқин бўлса, таркибида шунча кўп бета-каротин бўлади. Бу иммунитет тизимига биринчи тез тиббий ёрдам ҳисобланади. Мандаринлар юрак учун ҳам фойдалидир – унинг таркибида юрак мушакларини кучайтирадиган, ортиқча суюқликни кетказадиган жуда кўп калий мавжуд”.

Кимларга мандарин ейиш тавсия қилинмайди ?

Гастрит, меъда кислотаси ошиши, ошқозон-ичак йўли касалликларидан қийналаётганлар мандарин ейишдан ўзларини тийганлари маъқул. Унинг фикрича, ҳатто соғлом одам ҳам оч қоринга мандарин еганда нохушликни ҳис қилиши мумкин.