Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Кимларга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредит ажратилмаслиги маълум бўлди
22.07.2022 14:27,  
174

Ҳукуматнинг “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори (№373, 08.07.2022й) қабул қилинди.

Низом билан айрим очиқ қолган саволларга жавоб берилган.

Эндиликда, қарз олувчининг дастур доирасида тўлиқ қайтарилмаган кредити бўлса, унга кредит ажратилмайди.

Шунингдек, қарз олувчининг солиқ органлари, мажбурий ижро бюроси органлари ва бошқа тўловлардан қарздорлиги мавжуд бўлганида ҳам қарз олувчининг аризаси автоматик равишда қайтарилади.

➖ Кредит эвазига сотиб олиниши лозим бўлган чорва молларининг ҳар бири бўйича ветеринария паспорти бўлиши лозим.

➖ Банкларда етарли ресурс маблағлари мавжуд бўлмаган тақдирда, ҳоким ёрдамчиси бу ҳақида қарз олувчиларни хабардор қилади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан