Китоб қўриқхонаси ўрнига миллий табиат боғи ташкил этилади

Китоб қўриқхонаси ўрнига миллий табиат боғи ташкил этилади

«Табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғини ташкил этиш тўғрисида» Президент қарори (ПҚ-4766, 30.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Китоб давлат геологик қўриқхонаси давлат муассасаси негизида табиатни муҳофаза қилиш давлат муассасаси шаклидаги Китоб геология миллий табиат боғи ташкил этилади, бу бўйича тегишли Ҳукумат қарори қабул қилинади.

Маълумот учун: давлат қўриқхоналари табиий объектлар ва мажмуаларни муҳофаза қилишнинг қаттиқ режимига эга бўлади, унинг ҳудудида ҳар қандай фаолият тақиқланади (илмий-тадқиқот фаолияти ва атроф табиий муҳит мониторингини юритишдан ташқари).

Табиат боғларининг ҳудудлари зоналарга ажратилган бўлиб, айрим зоналарида аҳолининг истиқомат қилишига, юридик ва жисмоний шахсларнинг табиий объектлар ва мажмуаларга зарар етказмайдиган фаолиятига йўл қўйилади.