Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Китоб учун ёмон кунлар бошланяпти..(ми?)
8.01.2020 10:38,  
1517

"Академнашр" нашриёти директори Санжар Назар нашриёт ва китоб савдоси хизматлари учун қўшимча қиймат солиғи ва даромат солиғи ошгани муносабати билан ўз хавотирларини билдирди:

"Матбаа, нашриёт ва китоб савдоси хизматлари учун 15% миқдорда ҚҚС тўланадиган бўлди. Нашр учун зарур хом ашёлар: қоғоз, бўёқ ва ҳ.к. лар учун олдин ҳам ҚҚС тўланар эди.

Корхоналарнинг даромад солиғи миқдори 12 % дан 15 % га ошди.

Аҳолининг тўлов қобилияти, харид қуввати ошиши мумкинлигига ҳатто бирон ишора ҳам кўринмаётган бир шароитда бу ўзгаришларнинг оқибатини тасаввур қилишни ҳам хоҳламасдим. Шундоғам зўрға елкасидан нафас олиб турган соҳа бу қийинчиликлардан сўнг – севимли файласуфимиз таъбири билан айтилганда – ўлмаса, аниқ кучлироқ бўлиб қад ростлайди. Балки янги Ўзбекистон китобсиз мамлакат бўлиши керакдир?!

P.S. Суратда нацистлар Германияси томонидан китобларнинг ёқилиши акс этган. Мавзуга бевосита алоқадор эмас".

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан