Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Клиринг нима?
1.12.2022 15:56,  
150

Клиринг (инглизча clearing, clear – тозалаш, равшанлаштириш) – ўзаро талаб ва мажбуриятларни ҳисобга олиб, амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизими бўлиб, мамлакат ичидаги клиринг банклар ўртасидаги тўловларни, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ўз ичига олади.

Қолаверса, мамлакатлар, компаниялар, корхоналар ўртасида бир-бирига етказиб берилган, сотилган товарлар, қимматли қоғозлар ва кўрсатилган хизматлар учун ўзаро ҳисоблар йўли билан тўловлар баланси шартлари асосида нақд пулсиз ҳисобкитоблар. Банклараро клиринг ва халқаро валюта клиринглари бор. Банклараро клиринг банклар ўртасида ҳисоб-китоблар ўзаро пул талабларини ҳисобга олиш йўли билан бажарилади. Ривожланган мамлакатларнинг ички ҳисоб-китобларида чек ва вексель клиринг лари қўлланилади. Валюта клиринг алмаштириладиган товарлар рўйхати, уларнинг нархи ва етказиб бериш муддатлари белгиланган халқаро тўлов шартномалари асосида амалга оширилади. Бунда валюта фақат етказиб берилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар ўртасидаги фарқ микдоридагина тўланади ёки ўша товардан яна қўшимча етказиб берилади.

Халқаро ҳисоб-китобларда клиринг келишувлар (клиринг келишувлари, валюта клиринг) кўринишида амалга оширилади. Давлатлараро ўзаро қарзларини тилла ва валютага ўтказмасдан савдо-сотиқ талабларига кўра амалга оширадилар. Масалан, пахта толаси ўрнига унинг қийматига тенг миқдорда машина, асбоб-ускуна олиш.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан