Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Колумбияда мактаб автобуси 200 мерт баландликдан қулаб тушди. Қурбонлар бор
26.03.2022 09:56,  
96

Колумбияда мактаб автобуси 200 метр баландликдан қулаб тушиши оқибатида олти нафар бола ҳалок бўлди.

Қайд этилишича, воқеа оқибатида 15 нафар ўқувчи жароҳат олди.

Ҳодиса Сан-Андрес муниципалитетида содир бўлган. Автобус Шимолий Сантандер департаментидаги Лагуна де Ортисес қишлоғидан йўлга чиққан.

Яраланганлар, жумладан, ҳайдовчи вертолётда яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.

Колумбия президенти Иван Дуке Маркес ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Давлат раҳбари ушбу ҳодиса юзасидан тегишли муассасаларга текширув ўтказиш бўйича топшириқ берган.

Автомобил йўллари миллий агентлиги маълумотларига кўра, йил бошидан буён мамлакатнинг турли ҳудудларида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларида 1136 киши ҳалок бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан