Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Комил Алламжонов ОАВ ва масс-медиа вакилларига ҳам солиқ имтиёзи беришни таклиф қилди
10.04.2020 18:29,  
219

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ўз телеграм каналида бугунги солиқ мавзуси муҳокама марказига чиққанидан фойдаланиб, масс-медиа соҳасига оид бошқа бир таклифни илгари сурмоқчилигини маълум қилди.

“COVID-19 пандемияси натижасида кўплаб соҳалар каби оммавий ахборот воситалари ҳам молиявий муаммоларга дуч келмоқда. Вақт ўтиши билан бу муаммолар катталашса катталашадики, лекин ижобий томонга ўзгариши даргумон. Мана шундай шароитда уларни қўллаб-қувватламасак, сўз эркинлигининг таянчи бўлган кўплаб ОАВлар ёпилиб кетиши мумкин. Шунга кўра, оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерларга (бевосита блогерлик фаолиятида олган даромадига нисбатан) солиқ имтиёзлари беришни таклиф қиламан.

Ҳа, тўғри, оддий кунларда ҳар қандай солиқ имтиёзини аксарият экспертлар иқтисодий нуқтаи назардан маъқуллашмайди, бунга қарши чиқишади. Лекин бутун дунёда катта иқтисодий инқироз кутилаётган бир даврда деярли барча давлатлар иқтисодий тангликка учраган турли соҳаларни қўллаб-қувватлаётганини ҳам унутмаслигимиз керак. Ва мен бугун алоҳида хавотир билан таъкидламоқчиманки, масс-медиа соҳаси ҳам ана шундай инқирозга учрамоқда.

Янги Ўзбекистоннинг муҳим ва ажралмас қисми бўлган оммавий ахборот воситаларини сақлаб қолиш учун биргаликда ҳаракат қилишга барчани чорлаб қоламан“, -деб ёзади собиқ АОКА раҳбари.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан