Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Комилжон Тўхтаев гигант слалом дастуридаги иштирокини якунлади
13.02.2022 14:27,  
203

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида қатнашаётган ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев гигант слалом йўналишидаги иштирокини тугатди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар бермоқда. 

Биринчи стартдан сўнг 35-натижани қайд этган вакилимиз якунда 29-поғонани банд этди. Бу борада ғолиблик швейцариялик Марко Одерматтга насиб этди. Словения шарафини ҳимоя қилган Жан Кранец иккинчи ўринни банд қилган бўлса, Франция вакили Матё Февр кучли учликка якун ясади.

Тоғ чанғиси. Гигант слалом, эркаклар:

1. Марко Одерматт (Швейсария);

2. Жан Кранец (Словения);

3. Мате Февр (Франсия)

29. Комилжон Тўхтаев (Ўзбекистон)

Энди спортчимиз 16 феврал куни слалом дастурида ўз омадини синаб кўради.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан