Чекка-чекка ҳудудларни кўмир билан таъминлаш масаласи қандай ташкил этилмоқда? Кўмир нархининг сунъий ошишига қарши чоралар ишлаб чиқилганми?
Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев энергия ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.
"Албатта. Биринчи навбатда, чекка ҳудудларни кўмир билан таъминлаш борасида Президентимиз ва Ҳукумат томонидан тегишли топшириқлар берилган. Бу жараённи Бош прокуратура алоҳида назорат қилади.
Нарх-навонинг асоссиз ошишига келадиган бўлсак, вазиятдан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилаётган шахслар ҳам бор. Уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган энг кучли чоралар кўриляпти. Ангрендаги кўмир конида қазиб чиқарилаётган кўмирнинг бир тоннасининг нархи — 300 минг 300 сўмни ташкил этади", - дея жавоб берди вазир ўринбосари.