Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Конгода Франция фуқаро самолёти ўққа тутилди
13.04.2020 13:35,  
539

Франция фуқароларини коронавирус туфайли ўз ватанига олиб кетиш учун Конгога келган Air France авиакомпаниясининг йўловчи самолёти Пуэнт-Нуар аэрпортида ўққа тутилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

«Air France авиакомпаниясига тегишли Airbus А330 самолёти 11 апрелга ўтар кечаси, Пуэнт-Нуар аэропортида юз берган ҳодиса туфайли шикастланганлигини тасдиқлайди», - дейилади хабарида.

Хабар қилинишича, отишма пайтида самолёт тўхтаб турган ҳамда бортида экипаж ва йўловчилар бўлмаган. Агентлик манбасига кўра, самолёт бортида ўқ излари қолдирган тешиклар бўлган. Унинг қўшимча қилишича, Калашников автоматидан ўқ узилган.

Авиакомпания Парижга рейс қолдирилганини маълум қилди. Янги самолёт тайёрлаш учун парвоз 24 соатга қолдирилди. Бузилган самолёт ўрнини Париждаги Шарл де Голл аэропортидан келадиган Boeing 777-200 самолёти эгаллайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан