Конор Макгрегор қарияга мушт туширгани учун жазога тортилди

Конор Макгрегор қарияга мушт туширгани учун жазога тортилди

Собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор қарияга ҳужум қилганини тан олди ва бу ҳуқуқбузарлик учун 1000 евро миқдорида жаримага тўлади. Бу ҳақда Irish Mirror хабар берди.

Воқеа 2019 йилнинг апрелида Дублиндаги паблардан бирида юз берган. Жабрланувчи Конор маркали вискини ичишдан бош тортади. Бунга чидолмаган Макгрегор қариянинг юзига мушт туширади.

Таъкидланишича, жабрланувчи Конордан яхшигина компенсация олди. Лекин унинг миқдори маълум қилинмади. Шунингдек, спортчи қариядан кечирим сўради.