Конор Макгрегорни ирқчиликда айблаганлар Россия прокуратурасига арз қилишди

Конор Макгрегорни ирқчиликда айблаганлар Россия прокуратурасига арз қилишди

Россия Федерацияси Жамоатчилик палатаси аъзоси Султон Ҳамзаев ирландиялик жангчи Конора Макгрегорни доғистонликлар ҳақида айтган гаплари учун жазолашга чақирди, деб хабар беряпти Sport24 нашри.

Ҳамзаев бу спортчига қарши “Адоват асосида нафрат қўзғаш, инсоний қадр-қимматни топташ” жиноий моддаси бўйича иш очишни таклиф қилди.

Макгрегорнинг можароларга сабаб бўлган баёноти унинг Москвадаги матбуот анжуманида янграган, ўшанда у Мутлақ жангчилар турнири(UFC)нинг амалдаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ва барча доғистонликларни “қўрқоқ” деб атаганди.

Ҳамзаевнинг фикрича, доғистонликларга нисбатан бундай ҳақорат ирқчилик саналади ва Макгрегорнинг бу баёноти олдиндан “Россиядаги ички вазиятни бузиш мақсадида ўйлаб қилинган”.

“Биз Конордан бутун Доғистон халқидан узр сўрашини талаб қиламиз. Биз биринчи бўлиб бундай фашизмга қўл урмадик. Унинг сўзлари тижорий эмас, сиёсий характерга эга”, деган Ҳамзаев аллақачон бу масалада Россия бош прокурори Юрий Чайкага мурожаат қилганини билдирди.