Контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин

Контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин

АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов муҳим саволларга жавоб қайтарди:

Пандемия билан боғлиқ вазият туфайли талабалари бор кўплаб оилалар қийналиб қолишган. Контракт тўлашнинг сўнгги муддати қачонгача? Талаба контракт тўлашди қийналса, оқибати нима бўлади?

— Агар талабанинг вазияти оғир бўлса, талабанинг қурби тўлашга етмаса, олий ўқув юрти вазиятни ўрганиб чиқиб, шу талабага ёрдам бериб, контрактни қоплаш чораси кўрилади. Талаба эндиликда контрактни тўлай олмаса, у четлатилмайди, балки курсдан-курсга қолдирилиши масаласи кўриб чиқилади. 

Бунда ОТМ томонидан вазият тўлиқ ўрганилгач, қарор қабул қилинади.