Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Контракт» учун тўлов солиққа тортилмайди
3.06.2022 11:57,  
21

Жисмоний шахсларнинг Ўзбекистон профессионал ва олий таълим ташкилотларига ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг/хотинининг таълим олиши учун йўналтирган иш ҳақи ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди. Мазкур имтиёз ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларини (фоизлари билан) қоплашга нисбатан ҳам қўлланилади.

Солиқ кодексининг 378-модда.

Агар сиз таълим учун ёки олинган таълим кредитини (фоизлари билан) қоплаш учун маблағларни профессионал ва олий таълим ташкилотларига ёки тижорат банкига иш берувчи томонидан ўтказиб берилишини ва бу маблағларингизга солиқ солинмаслигини истасангиз, у ҳолда тегишли ариза билан иш берувчига мурожаат этишингиз лозим. Бунда, қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:

🔹талаба (талабалар) билан Ўзбекистон профессионал ёки олий таълим ташкилотлари ўртасида тўлов-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

🔹тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси.

Агар сиз олдинги йилларда ишлаган бўлсангиз, шартнома суммасини ўзингиз (нақд ёки банк картаси орқали) мустақил равишда тўлаган бўлсангиз, доимий яшаш жойидаги солиқ органига жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация ва қуйидаги ҳужжатларни топшириш орқали тўланган даромад солиғини қайтаришингиз мумкин.

🔹талаба (талабалар) билан Ўзбекистон профессионал ёки олий таълим ташкилотлари ўртасида тўлов-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

🔹тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

🔹Ўзбекистон профессионал ва олий таълим ташкилотлари ҳисоб рақамига (таълим кредитини (фоизлари билан) қоплаганда тижорат банки ҳисоб рақамига) пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси.

Агар таълим учун йўналтирилган маблағлар миқдори жами йиллик даромаддан ортиқ бўлса, бошқа оила аъзоси (ота/она, эр/хотин) солиқ тўланган сумманинг қолган қисмидан олинган даромад солиғини худди шу тарзда қайтариши мумкин. Бунда, у аввал имтиёз қўлланилган сумма миқдори тўғрисидаги маълумотнома тақдим этиши керак.

Агар сиз ва сизнинг оила аъзоларингиз турли ҳудудлардаги давлат солиқ органларида рўйхатдан ўтган бўлсангиз, у ҳолда имтиёзни қўлламоқчи бўлган шахс бошқа ҳужжатлар билан бирга оиланинг қолган аъзолари ушбу имтиёзни ҳали қўлламаганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан