Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Кўп гапирганлар 5-6 миллионга чипта олиб, санаторияда дам олиб келаётган эмиш” (сатира)
31.12.2019 12:42,  
1916

– Ҳа-а, Маллахон, эрталабдан думингизни хода қилиб қаёққа кетяпсиз?
– Эй дугон, эшитмадингми, битта зўри чиқибди!
– Нима чиқибди?
– Янги авлиё!
– Йўғ-е?
– Ҳа, ким жаннатга тушади, ким дўзахга қия бўлади, точно айтаётганмиш. Сўнгги пайтларда алақ-чалақ тушлар кўряпман, шунга ўзимни бир ўқитсамми дегандим...
– Во-ййй, манам бир домла излаб юрувдим ўзи...
– Домлани бошингга урасанми, санам шу авлиёга бор! Любое домлани ўтирғизиб қўяркан...
– Йўғ-е?
– Ҳа, ўзим кўрдим. Энг мулласи ҳам, муллароғи ҳам, милласимони ҳам қаршисида ҳуллаб қўйган боладай жовдираб турибди.
– Маллахон, ўзи шу домлаларнинг энди умуман кераги йўғ-ов. Ана, одамлар никоҳсиз ҳам бизга ўхшаб яшаб кетяпти-ку! Битта жаноза бўлса, ҳокимлар ҳам ўқияпти-да!
– Эбе-хай, у домлаҳокимнинг матбуотчиси: “Бизнинг полвон жаноза ўқишни билмайди, фақат китоб ўқийди. Пашшага ҳам озор бермайди, аксинча, пашшаларга зиёфат бериб, тўн кийгизиб, пойтахтга кузатиб юборади, анави “Қабоҳат” радиоси туҳмат қивотти”, деганди-ку?!
– Йўўў, кеча Бош прокуратура “Ҳоким бува жаноза ўқийман дегани рост, лекин бизга фарқи йўқ”, дебди. Шундан кейин матбуотчиси пластинкасини алмаштирибди.
– Вой ўлсин, биз билгандик, биз кутгандик! Нима дебди?
– Ўзи бизнинг полвон азалдан жанозачи, ҳамма нарсанинг жанозасини ўқиб юрарди, бу сафар ҳам билмай ўқиворган бўлса керак, дебди.
– Шарманда қипти-ку!
– Ҳа-а, сўрама... Дугон, ўзи шу одамлар бекорга “суриш керак” демаяпти-да... Икковмизам секин Черниявка тарафларга ўтлаб бориб, Қозоқ орқали сурамизми?
– Қаёққа?
– Голландияда битта сигир, 1 суткада 40 литр сут бераркан. Аҳволимизни қара, икковмизнинг бир ҳафталик сутимизни қўшса ҳам 40 литр чиқмайди.
– Маллахон, отаримизда бир мақол бор: “Нима берсанг, шуни соғасан”! Кунжара бермаса, ўзларига қийин, сен хафа бўлма!
– Шунақа дейсану дугон, умрим ўтиб боряпти. Мен ҳам ям-яшил ўтлоқларда кавиш қайтари-и-иб ётгим келади.
– Ана, кавиш қайтари-ии-иб ётаман деб Туркияга кетганлар депорт бўлиб қайтиб келяпти!
– Вой-й, уялмай мани “ўшалар”га ўхшатдинг-а?
– Йўўў, шунчаки айтдим-да, майли, мен кетдим. Янги йилни яхши кутиб ол! Чиқиб тур, шунақа гурунглашиб турайлик!
– Дугонжон, одам гурунглашишга ҳам қўрқиб қолди!
– Яна нима бўлди?
– 15 суткалик санатория очилганмиш... Кўп гапирганлар 5-6 миллионга чипта олиб, ўша ёқда дам олиб келаётган экан.
– ....?
– ....!
– Вой-й, тушундим...

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан