Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари хусусийлаштириш объекти ҳисобланмайди
17.05.2022 13:56,  
162

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунини қабул қилиниши билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига хусусийлаштириш институти жорий этилди, бу эса Ўзбекистонда мавжуд ер муносабатларини такомиллаштириш ва ер бозорини шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Қабул қилинган Қонунни амалга ошириш ва ер участкаларини хусусийлаштиришнинг самарали механизмларини яратиш мақсадида, жорий йилнинг февраль ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 71-сон қарори қабул қилинди.

Шунингдек, ер участкасининг мақомига қараб хусусийлаштириш икки шаклда амалга оширилади  (бунда бўш ёки бўш бўлмаган майдонлар назарда тутилган):

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва юридик шахслари ўзларига доимий фойдаланиш, умрбод эгалик қилиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини сотиб олишлари;

бўш ер участкасини онлайн-аукцион савдолари орқали сотиб олишлари.

Шуни таъкидлаш керакки, барча ер участкалари хусусийлаштириш объектлари бўлмаслиги мумкин. Масалан, фойдали қазилма конлари жойлашган ер участкалари, кўп квартирали уйлар билан банд бўлган ва унга туташ бўлган ер участкалари, шунингдек табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация, тарихий-маданий, ўрмон ва сув фондлари ерлари таркибига кирувчи ер участкалари хусусийлаштириш объекти бўлмайди.

Шу билан бирга, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар, хорижий юридик шахслар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ер участкаларини хусусийлаштиришга йўл қўйилмайди.

1. Ер участкаларини сотиб олиш ер участкасини хусусийлаштириш тўғрисидаги аризани Давлат хизматлари марказлари орқали ўзлари келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали масофадан туриб бериш йўли билан амалга оширилади.

Давлат хизматматлари кўрсатиш учун ариза берилган куни белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ер участкасига эгалик ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш харажатлари ёки қиймати ҳамда топографик харитани (агарда у мавжуд бўлмаса) тайёрлаш харажатларини ҳисобга олган ҳолда ер солиғининг 20 баравари базавий ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Масалан, Тошкент шаҳрида 4 сотих ер участкаси солиқ зонасидан келиб чиқган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига 4,3 млн сўмдан 11 млн сўмгача, юридик шахсларга 37,4 млн сўмдан 177,4 млн сўмгача тушади. Агарда Самарқанд шаҳрини оладиган бўлсак 4 сотих уй-жой майдонидан ер участкасини сотиб олиш 2,9 млн сўмга, юридик шахслар учун эса 29,4 млн сўмни ташкил қилади.

Ариза берувчининг номига сотиб олиш қиймати ўз вақтида va тўлиқ тўлангандан сўнг 2 иш куни ичида автоматик тарзда ер участкасига эгалик қилиш учун давлат ордери берилади ва ҳуқуқнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилиши таъминланади.

  Ер участкаларини хусусийлаштиришни рад этиш учун асослар қуйидагилар ҳисобланади:

ер участкаларини хусусийлаштириш учун ушбу Қонунда назарда тутилган асосларнинг мавжуд эмаслиги;

хусусийлаштириладиган ер участкасига нисбатан тугалланмаган суд ишларининг мавжудлиги;

хусусийлаштириладиган ер участкаларида жойлашган кўчмас мулк объектларига нисбатан қўйилган тақиқнинг ёки белгиланган хатловнинг мавжудлиги;

аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларида, ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва қуришга доир бошқа ҳужжатларда ёки ер участкасидан фойдаланишнинг рухсат берилган турларида ер участкаларини хусусийлаштиришга бевосита монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги;

давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида, фуқаро томонидан ариза топширилгунига қадар, агарда қабул қилинган Қорақалпоғистон Республикасининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари мавжудлиги;

хусусийлаштириладиган ер участкасини сотишга ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказишга нисбатан тақиқнинг мавжудлиги;

аризада нотўғри, бир-бирига зид бўлган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганлиги;

хусусийлаштириладиган ер участкасининг сотиб олиш қийматини тўлаш ушбу Қонунда белгиланган муддатда амалга оширилмаганлиги

Ер участкаларини хусусийлаштиришни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабаблар бартараф этилган тақдирда, рад жавоби олинган кундан эътиборан бир ой ичида аризачи давлат хизматлари кўрсатилиши учун белгиланган йиғимни тўламасдан қайта ариза бериш ҳуқуқига эга бўлади.

Ерни хусусийлаштиришнинг иккинчи шакли, юқорида айтиб ўтилганидек, ер участкаларини электрон савдо платформаси орқали сотиб олишдир. Ер участкасини хусусийлаштириш «Электрон онлайн-Аукцион» ягона электрон савдо платформаси орқали амалга оширилади, бу эса шаффоф жараён va барча потенциал харидорлар учун бу савдо платформасидан тенг фойдаланиш имконини беради.

Мазкур савдо платформасида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун ҳам, якка тартибдаги уй-жой қуриш учун ҳам бошланғич қиймати кўрсатилган ҳолда бўш ер участкалари ҳамда ундан фойдаланиш учун барча шарт-шароитлар кўрсатилган. Ер участкалари инвестиция ёки хусусий мулкни эркин тасарруф этишни чекловчи бошқа мажбуриятлар белгиланмаган ҳолда электрон савдо платформасига қўйилади.

Шуни такидлаб ўтиш жоизки, ер участкасини электрон савдо платформаси яни (онлайн-укцион) орқали хусусийлаштирилганда унинг белгиланган қийматини 3 йил ичида бўлиб бўлиб тўлаш имконияти мавжуд.

Бугунги кунга қадар (онлайн-Аукцион) электрон савдо платформасига  7.0 мингдан ортиқ ер участкалари жойлаштирилди, жорий йилнинг июль ойигача 10 мингдан ортиқ ер участкаси сотувга чиқарилиши кўзда тутилган.

Ер участкаларини хусусийлаштиришдан тушган маблағлар ер участкалари мулк хуқуқи асосида сотилган аҳоли пунктларининг муҳандислик-комуникация инфратузилмасини яъни (газ, электр энергия ва сув таъминотини) қуриш ва реконструкция қилиш учун йўналтирилади.Хусусийлаштирилган ер участкалари мулкдорлари қуйидаги қўшимча имкониятлар ва кафолатларга эга бўладилар:

хусусийлаштирилган ер участкаси ўз хоҳишига кўра ва ўз манфаатларини кўзлаб эркин эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шу жумладан ундан гаров предмети сифатида ҳам фойдаланиш, юридик шахснинг устав капиталига (устав фондига) ҳисса сифатида киритиш, ва ижарага бериш имкониятига эга бўлади.

хусусийлаштирилган ер участкалари хусусий мулкдир, хусусий мулк ҳуқуқи дахлсиздир ва қонунга мувофиқ давлат томонидан ҳимоя қилинади;

хусусийлаштирилган ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга йўл қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб бораётганлиги сабабли, қонуний равишда бўш ер участкаларини фақатгина электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олишингиз мумкунлигини унутманг. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан