Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кореяда ишлаб, Суриядаги террористик ташкилот аъзоларини молиялаштирган шахс 10 йилга қамалди
17.11.2022 12:02,  
46

2014 йилда Корея Республикасига бориб, 2018 йилнинг ўрталарида интернет тармоғи орқали халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимлар ғоявий таъсирида ақидапарастлик мазмунидаги материалларни атрофдагиларга тарқатган 29 ёшли фуқаро қўлга олинди.

У 2021-2022 йиллар давомида ўзи ва бошқа маслакдошларининг жами 24 млн сўм миқдоридаги маблағларини "молиявий жиҳод" сифатида халқаро пул ўтказмалари ва электрон иловалар орқали Суриядаги жангариларга юборади.

ДХХ ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур шахснинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди томонидан у Жиноят Кодексининг 244-1, 244-2 ва 155-3-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан