Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кореяда коронавирус эпидемияси пасаяётгани маълум қилинди
10.03.2020 11:57,  
739

Жанубий Кореяда Covid-19 коронавирус эпидемияси тарқалиши секинлашмоқда. Бу ҳақда мамлакат президенти Мун Же Ин ўз маслаҳатчилари билан учрашув чоғида маълум қилди.

Covid-2019 коронавируси билан касалланганлар сонининг кўпайишининг энг юқори чўққисига чиққанидан сўнг — 28 феврал 916 киши инфекция юқтирди, кеча, 8 март куни, уларнинг сони 248 тага етди ва доимий равишда пасайиш тенденциясини кўрсатмоқда. Биз ушбу тенденцияни сақлаб қолишимиз керак ", — деди президент.

Аммо ҳали қувонишга эрта. Чунки Тегу, Кёнсан-Пукто ва бошқа вилоятларидаги кичик маҳаллий жамоаларда вируснинг оммавий тарқалиши давом этмоқда.

Корея коронавируснинг Хитойдан ташқаридаги энг йирик ўчоқларидан бири. Энг сўнгги маълумотларга кўра, у ерда 7478 нафар беморда Covid-19 коронавируси қайд этилган. Улардан 53 таси ўлим билан якунланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан