Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кореядаги Ўзбекистон фуқаролари, уларнинг оила аъзолари ва яқинлари диққатига
4.03.2020 09:17,  
1963

2020 йил 29 февралдан бошлаб Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги Элчихонаси ҳузурида Оператив штаб ўз ишини бошлади ва у Корея Республикасида COVID-19 коронавирусининг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар 24 соатлик тартибда фаолият кўрсатади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Штаб аъзолари Ўзбекистон фуқаролари билан учрашувлар ўтказмоқда, тушунтириш ишлари олиб бормоқда, ташкилий-техник масалаларни ҳал қилмоқда.

Элчихонанинг расмий веб-сайтида ва Фейсбукдаги саҳифасида, Фейсбук ва Телеграм ижтимоий тармоқларидаги “Uzbek students in Korea” гуруҳларида тезкор ахборотлар доимий асосда жойлаштирилмоқда.

Элчихона Жанубий Корея томонининг ваколатли органлари билан мунтазам алоқада бўлиб турибди ва фуқароларимизнинг консуллик-ҳуқуқий аҳамиятдаги ва бошқа турдаги масалаларини ҳал қилишга кўмаклашмоқда. Хусусан, Корея Республикаси Адлия вазирлиги мамлакатда қонуний асосда бўлиб турган барча Ўзбекистон фуқароларининг ID-карталари амал қилиш муддатини бир ойга узайтирди.

Оператив штаб берган маълумотга кўра, 3 март эрталаб ҳолатига кўра Корея Республикаси ҳудудидаги Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирусга чалинганлар қайд этилмаган.

Элчихона яна бир бор ҳамюртларимизга ўз қарорларини, жумладан ватанга қайтиш тўғрисидаги қарорларини жиддий ўйлаб кўришни тавсия қилади. Корея Республикаси Ҳукумати илғор тиббиёт технологиялардан фойдаланган ҳолда коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда. Касаллик аниқланган тақдирда чет эл фуқароларига даволаш билан боғлиқ бепул малакали тиббий хизмат кўрсатилишини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикаси Элчихонаси ҳузуридаги Оператив штаб аъзоларининг телефон маълумотлари:

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси

(+82) 2 574-65-54;   (+82) 2 577-36-60

Зокир Саидов - (+82) 10-7281-7731

Алишер Абдусаломов - (+82) 10-3213-1972

Ёрқин Ходжаев - (+82) 10-2674-7798

Акбаржон Тўраев - (+82) 10-6659-4504

Ҳайдар Файзиев - (+82) 10-6802-1969

Абдуманнон Исанов - (+82) 10-3213-4505

Аюбхон Абдуллаев (“Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхонаси) - (+82) 10 8718-6850

Алишер Сулаймонов (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат мигратсияси агентлигининг Кванжу шаҳридаги ваколатхонаси) - (+82) 10-9910-0057

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан