Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кореядаги ўзбекистонликларга ватанга қайтмай туриш тавсия этилди
2.03.2020 10:15,  
1084

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги маълумотига асосан, коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ҳудудида карантин чоралари татбиқ этилиши муносабати билан 2020 йил 1 мартдан авиақатновлар сони қисқартирилиб, ҳар ҳафтада бир маротаба паритет асосида парвозлар галма-гал қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • 8 март куни – “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан;
  • 15 март куни – Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан;
  • 22 март куни – “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси томонидан;
  • 29 март куни – Корея Республикаси авиакомпаниялари томонидан.

Шу билан бирга, Тошкентга қайтиб борган фуқаролар шаҳар ташқарисидаги махсус жойда 14 кун мобайнида карантинда сақланиб, тегишли кўрикдан ўтгандан сўнг, уларга уйга қайтишга рухсат берилади.

Корея Республикаси ҳукумати томонидан коронавирус тарқалиши олдини олиш бўйича юқори тиббий технологияларнинг қўлланилаётгани ҳамда чет эл фуқароларининг малакали бепул даволаниши кафолатлаши боис, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси Ўзбекистон фуқароларига ватанга қайтиш фикридан тўхтаб туришни тавсия этади.

Шу муносабат билан, фуқароларга ўз соғлиқларини асраш ва вирусни тарқалишига қарши кураш бўйича Корея ҳукуматининг талабларига риоя қилиш тавсия этилади.

- Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси:

  • (+82) 2 574-65-54, (+82) 2 577-36-60;

- “Uzbekistan Airways” АЖ ваколатхонаси (авиачипталар масалалари бўйича):

  • (+82) 10 8718-6850;

- Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Кванджу шаҳридаги ваколатхонаси (меҳнат миграцияси масалалари бўйича):

  • (+82) 10 8495-0027.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан